YAKSHANBA, 2017-DEKABR-17, 04:08:18

WWW.AJOYIB.NET

Меню сайта
Категории раздела
SHOU BIZNES
SEVGI
JAHON YULDUZLARI
QIZIQARLI
DUNYO XABARLARI
MO'JIZA
AVTOMASHINALAR
KOMPYUTERLAR UCHUN
FOYDALI MASLAHATLAR
TIBBIYOT OLAMI
MOBIL_TELFONLAR
SPORT_YANGILIKLARI
TANLOV
PSIXOLOGIYA
TALAB VA TAKLIF
IBRATLI HIKOYALAR
FIKR MULOHAZA
SHERIYAT
Мини-чат
         Rang tanlash
200
Наш опрос
SIZGA QAYSI SOXA KO'PROQ YOQADI
JAVOBLAR SONI: 253
Статистика

HOZIR SAYTDA 1
MEHMON 1
FOYDALANUVCHILAR 0
Форма входа
LOGIN
PAROL:
Поиск
Календарь
«  MART 2012  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Главная » 2012 » MART » 22 » Наманганлик фуқароларга фойдаланилмаган авиачипта пуллари қайтарилди
    19:47:29
    Наманганлик фуқароларга фойдаланилмаган авиачипта пуллари қайтарилди


    Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан Наманган вилоятининг Янгиқўрғон ва Чортоқ туманларида яшовчи бир гуруҳ фуқароларнинг ёзма мурожаати асосида 5 млн.сўмдан зиёд миқдордаги фойдаланилмаган авиачипта пуллари қайтариб берилди.


    Қўмита матбуот хизмати тарқатган хабарга кўра, фуқаролар Тошкентдан Россиянинг Хабаровск шаҳрига 2012 йил 28 февралда учадиган авиарейс учун Тошкент шаҳридаги "Al Biznes Servis" МЧЖ расмий вакилидан авиачипталар харид қилган, аммо об-ҳаво шароитларининг ёмонлашганлиги ва Қамчиқ довонида автомобиль ҳаракатлари вақтинчалик тўхтатилганлиги боис белгиланган кунда Тошкент Халқаро аэропортига етиб кела олмаган.

    Шундан сўнг улар, фойдаланилмаган чипта пулларини қайтариб бериш ёки навбатдаги рейсларга чипталарни қайта расмийлаштириб беришни сўраб, "Al Biznes Servis" МЧЖга мурожаат қилишган, бироқ жамият томонидан ушбу талаб пайсалга солинган.

    Қўмита томонидан мазкур ҳолат ўрнатилган тартибда ўрганиб чиқилди. Натижада, "Al Biznes Servis" МЧЖ томонидан тегишли чегирмаларни инобатга олиб, 8 нафар истеъмолчига жами 5 250 172 сўм маблағ қайтариб берилди
    Прикрепления: WWW.AJOYIB.NET 1
    Категория: FIKR MULOHAZA | Просмотров: 456 | Добавил: sevgi__2012 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 1
    1  
    Ma'lumot uchun rahmat

    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]