SHANBA, 2017-OKTYABR-21, 19:52:02

WWW.AJOYIB.NET

Меню сайта
Категории раздела
SHOU BIZNES
SEVGI
JAHON YULDUZLARI
QIZIQARLI
DUNYO XABARLARI
MO'JIZA
AVTOMASHINALAR
KOMPYUTERLAR UCHUN
FOYDALI MASLAHATLAR
TIBBIYOT OLAMI
MOBIL_TELFONLAR
SPORT_YANGILIKLARI
TANLOV
PSIXOLOGIYA
TALAB VA TAKLIF
IBRATLI HIKOYALAR
FIKR MULOHAZA
SHERIYAT
Мини-чат
         Rang tanlash
200
Наш опрос
SIZGA QAYSI SOXA KO'PROQ YOQADI
JAVOBLAR SONI: 252
Статистика

HOZIR SAYTDA 1
MEHMON 1
FOYDALANUVCHILAR 0
Форма входа
LOGIN
PAROL:
Поиск
Календарь
«  APREL 2012  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Главная » 2012 » APREL » 3 » Onamga aytolmagan gaplarim
    12:34:17
    Onamga aytolmagan gaplarim

    Айрилиқ зарбидан кўнгилларда доғ,
    Дардларинг мен каби бўлмасми адоғ?
    Сен менинг Онамга ўхшайсан бунча..
    Тўкилиб кетмагин жоним ҚИЗҒАЛДОҚ…

    Она, Онажоним, моҳитобоним! Байрамингиз муборак, нурижаҳоним! Сиз учун пайваста бўлган бу кўнгил, Ушбу кун тополмай синмоқда чил-чил..

    Эрта сахардан ўтган-кетганни кузатиб кўзим толди… дунё-ю, дундан-да кўнглим қолди..

    Уларнинг барчасин қўлларида гул, қўлларида яна билмайман ул… бул..

    Ҳаёлларим билан бўлиб андармон, Ақлим бошлаб борар бозорга томон… Меҳрга зорликдан рангларим сомон, Сиздан бир хабар йўқ, аҳволим ёмон!

    Изғийман ўзимча, Сизга совға танлай, кўнглингизни олай… деб кошки. Йўқлигингиз биламан аммо..қалбим ишонмайди, кўнмайди ҳамон… Жоним, Онажон..

    Кошки сизни бир кўрсам Она! Қаршингизга борсам қувона… Аммо… олган совғаларим ҳам ўзим каби ғариб… гулларимнинг кетди ранги сарғариб, Сизни тополмайин… кўнглим бўзлайди, бу дунё бевафо… кимдир сўзлайди… Дилимдан кетмади дард — ғамлар ариб… мен бунча нотавон, мен бунча ғариб?!
    Мен Сизни соғиниб кетдим-ки, чунон… Кўзларим жовдираб боқаман ҳар ён,… Тополмайман, тополмайин бўлдим бағрим қон… кўзларим гирён… Онажонгинам, жоним ОНАЖОН!

    ЙЎҚЛИГИНГИЗ ЁМОН БИЛИНДИ,
    АРМОНЛАРДАН КЎНГЛИМ ТИЛИНДИ.
    ЎКСИК БОШГА ФАҚАТ ҒАМ ИНДИ
    ЎША МАҒРУР ҚИЗИНГИЗ СИНДИ..
    БУГУН СИЗНИ ЖУДА СОҒИНДИМ..
    ПОЙИНГИЗГА ЙИҒЛАБ СИҒИНДИМ..

    Ҳар куни тонг сахар сайрар бир қушча, қанийди қуш каби олсайдим уча… Балки топар эдим манзилиз излаб, Қўймасдим Онажон Сизни ёлғизлаб… Афсус..

    Бу ёруғ дунёдан топмадим Она, Сиз каби бўлмади ҳеч ким парвона..Қабрингизга келдим меҳробим излаб,… соғинчдан, армондан йиғлаб, изиллаб… Оҳ, Сизни топсайдим бу ердан кошки… дийдорингиз томон чопсайдим… кошки..

    Қалбимни парчалаб қиймалар фироқ… Сиз бунда ётибсиз бир уюм тупроқ… Миямда ғужғонлар ўйнайди сўроқ: Онажон армонми Сизни бир кўрмоқ?!..

    Оҳ мани тупроққа айланган онам, Соғиниб топмадим кўзларимда нам… Ичимни тирнайди ўксиклик, алам, Ҳамроҳим бўлолмас синсин бу қалам!

    Юзингизга юзим қўймоқ экан бахт, Мен нечун кечикдим… мен номард, бадбахт… Сиздан сўнг қолмоқлик мен учун гуноҳ, Давлатим экансиз, билмай мен гумроҳ… Бугун-чи қалбимда тугаб бўлмас, ОҲ! Бирим — икки бўлмас, Аллоҳим гувоҳ… Онани йўқотмоқ… юргагингда доғ… Мен зарра эканман Сиз-чи улкан тоғ… мен кичкина увоқман, кичкина увоқ… Э В О Ҳ!!!

    Онаси борларга бунчалар маза, Мани-чи… юрагим армондан жизза… Тиз чўкиб бўзлайман, шилинар тизза… Жунунлик кўйидан бўлсам ҳам изза. Дод дейман, Онажон..қалбимда фарёд… Юрагим зардобга тўлиб кетди, «дод»!.. Қуласин бу осмон, чарх урсин замин, Онамни кўрмоққа борми бир имдод! ДОД!

    Қабрингизга келдим кўрарманми, деб… Сиз бунда, мен унда юраманми деб… Бағримни армонлар кетмоқдалар еб, Бир уюм тупроқни кўрдингизми эп… Бир қараб қўймайсиз ҳолинг нечук деб, Ҳеч қурса англатинг она буюк деб… У қандай ғамдир-ки белинг майишган, Устингдаги шунча оғир юкми деб.бир сўраб қўймайсиз жоним Онам-а?!..

    Қабрингиз устида лола қизғалдоқ
    Унинг ҳам юраги манингдек доғ-доғ..
    Мен ҳам шу лоладек ожизман она
    Рангларим эпкиндан бўлар зарғалдоқ..

    Мен Сизни соғиниб келдим ОНАЖОН,
    Мен Сизга сиғиниб келдим ОНАЖОН.
    Мен Сизнинг қадрингиз билдим ОНАЖОН
    СИЗСИЗМАН, ЁЛҒИЗМАН СИНДИМ ОНАЖОН!!

    Бугун байрам Онажон… Сезяпсизми, атрофда баҳор келган ўзининг гул этакларини ёйиб… келинчакдек товланиб… ёниб… биргина сиз ётибсиз ҳаммадан тониб… гуллар қабрингизда турур товланиб..

    Онажон, нурижаҳоним, йўқдан бор бўлганим, борлиғим… борданда яна йўқ бўлганим, йўққа қайтганим, мунисим..қизғалдоғим… нозигим… бу дунёнинг шунча ғамини кўтариб… шу биргина… дардини енголмай бир кечада таслим бўлган онаизорим… мададкорим… БАҲОРИМ… БАҲОРЛАРДАН КУЗГА АЙЛАНИБ КЕТГАН МАҚТОВИМ, ОРИМ… Тегрангизга баҳор келган..қаранг..қизғалдоқлар қабрингиздан сизнинг дардларингизни, армонларингизни кўтариб ер юзига чиқишибди ОНАЖОН… Мен ҳам Сизга гул келтирдим..қарамадингиз… Йиғлаб-йиғлаб кетмоқдаман зор, рангларим абгор… Меҳрингизни тутмангиз дариғ..қайтайинми мен яна хор-зор...?

    Соғинганман жоним Онажон..Қайтай десам топмай ҳеч имкон… Кўзларимда ёшим шашқатор, бир оғиз сўз айтолмай исҳор… мен хор..Қайтмоқдаман яна лол ночор, қаршимдаги суръатга боқиб… у эса тош… беролмай бардош… кўнглим яна дод солар бебош..

    Суръатга тикилиб бўзлайман яна,
    Мен ожиз ўзимни тутиб мардона
    Гулим ерда қолди, қилмайман таъна-
    БУГУН БАЙРАМИНГИЗ МУБОРАК ОНА!
    Категория: FIKR MULOHAZA | Просмотров: 571 | Добавил: sevgi__2012 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 8
    8  
    Onamni sogindim

    7  
    omad

    6  
    Maniyam raxmatli buvimla esimga tuwib ketdi
    sad

    5  
    sevgi juda ham zo'r wer ekan to'g'risi bu weri o'qib yig'lab yubordim omat sizga

    4  
    Zor ekan omad

    3  
    faqat buvi halosmi sevgi_2012 barcha yaqinlarimizni borida qadriga yetaylik...

    2  
    Juda zo'r sher ekan

    1  
    Buvijonimning songgi kunlarida yoniga borolmay qalbimda qolgan gaplarim zora ular eshitsa edi lekin juda kech Dostlar buvingizni onangizni qadriga hozir yeting ularning duosini oling zeroki ularni yoqotganimizda qadriga yetarkanmiz.hozir songgi pushaymon domida qolganman Ularning qabrlariga borganimda ham ezilaman toyim kuni yonimda boliwini juda istardim lekin AFSUS

    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]